

"Фаолиятим давомида Матичдан яхшироқ йигитлар учраган дея олмайман. "Челси"да ишлаганимда, уни иккинчи бўлим бошида майдонга туширдим, аммо кейин уни 70 ёки 75 дақиқада алмаштиришга тўғри келди, Нейманья эса бундан хафа бўлди.
Менга ҳам алам қиларди, чунки вазият жуда чиройли бўлмаган ва бунақасини мураббийлик фаолиятим давомида 2 марта бажарганман. Кейинги кун Матич олдимга келиб шундай деди: "Ўзгартиришдан хафаман, аммо бу менинг айбим, жуда ёмон ўйнадим ва қарорингизни тушунаман. Олға ҳаракат қиламиз". Тўғри, узоқ ҳаракат қилмадик, чунки мени бир неча ҳафтадан сўнг ҳайдаб юборишди" - дейди Моуриньо.



