Моуринью АПЛга қайтишни истамоқда

Mirjalol Normatov
8 nov 2024
"Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛга қайтишни истамоқда.

Бунга қадар Англияда "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" каби клубларни бошқарган португалиялик мутахассис "Ньюкасл"да ишлаш ниятида.

Моуринью Туркиядаги яшаш тарзидан мамнун эмас, у "Трабзонспор"га қарши ўйиндан кейин ҳакамлик борасида шикоятлар билдиргани учун бир ўйинга четлатилганди.

Январь ойида "Рома"дан истеъфога чиқарилиб, "Фенербахче"да иш бошлаган Моур айни дамда бошқа жамоа изламоқда. Шу боисдан у "Ньюкасл" клубидагиларга ўзгаришлар бўлса, жамоани қабул қилиб олишга тайёрлигини билдирган.

Сўнгги икки ўйинда "Челси" ва "Арсенал"ни мағлуб қилган "Ньюкасл"да эса Эдди Хаунинг ўрнига бошқа мураббий изланаётгани йўқ. Хаудан клубдагилар еврокубоклар учун курашишни талаб қилишмоқда.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Муқова: The Guardian

Изоҳлар

Bu shunchaki o'yin
8 nov 2024
Biror MTJgami, APLgami
fanat germany
8 nov 2024
Evertondi olsin