Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"

Mirjalol Normatov
6 mar 2025
Жозе Моуриньюнинг дисквалификацияси қисқартирилди.

27 февраль куни Туркия чемпионати доирасида "Галатасарой"га қарши ўйин вақтида ҳакамларни ва рақиб мураббийлар штабини ҳақоратлагани учун "Фенербахче" устози 4 ўйинга дисквалификация қилинган ва 42500 евро жаримага тортилганди.

1 март куни Моуриньюнинг дисквалификацияси 2 ўйингача қисқартирилди.

"Менинг дисквалификациям борасидаги қарор чиққанида тартиб-интизом қўмитаси бошлиғи буни "Галатасарой" либосида нишонлаганини футбол жамоатчилиги яхши билади. Фақатгина бу ерда бунинг қандайлигини ҳис қилиш мумкин", - деди Моуринью.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Муқова: Sky Sports

Изоҳлар

Жахонгир Йулдошев
6 mar
Агар Жозе Фенербахчени тарк этаса таркибидаги юлдузлар хам жамоани тарк этиб юборади, Туркия чемпионати нуфузи хам тушиб кетади
SHohjahonErgashev
6 mar
Qarib qolibdi mour
Nod34 34
6 mar
2010 йили фаолиятининг энг чуккиси булганини ва омадли таржимонлигини тан олмайдиган бефаросат тунка, бабаян иккалови бир хил, бири узбек футболида бери дунё футболида
Абдугаффор . N
6 mar
Динай куй.. моур