Мойес "Астон Вилла"да ишлашга қизиқиб қолган

Aslanov Jasurbek
18 апр 2016
"Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес "Астон Вилла"ни бошқаришга тайёр.

Бирмингем клуби вакиллари 52 ёшли мутахассис билан боғлангани йўқ, аммо мураббийнинг ўзи жамоа Чемпионшипга тушиб кетишига қарамай уни бошқариш ниятида.

Шу билан бирга "Вилла"ни бошқариши мумкин бўлган даъвогарлар орасида Найжел Пирсон ва Стив Брюс бор. Мойес жорий мавсумда "Реал Сосьедад"дан ҳайдалган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport