"Оғир ўйин ўтди деб ҳисоблайман. Кубок ўйинини Суперлигадан ҳеч қандай фарқи йўқ. Бу ғалаба билан Суперлигадаги мағлубиятни ювиб кетдик дея оламан. Бу учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Айни керакли ғалаба бўлди. Ўзимизга келиб олишимиз учун зарур эди. Ҳужумкор ўйнадик ва ғалабага лойиқ эдик.
"Пахтакор" чемпион жамоа. Кубокда ҳам охиригача курашамиз",- дейди Муҳаммадали Ўринбоев.
Изоҳлар