Мухлисдан мактуб: Олдингдан оққан сувни қадри йўқ ёхуд барбод қилинаётган “Сурхон” лойиҳаси

Og'abek Samisov
7 jan 2023
Янги 2023 йил Ўзбекистонда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» дея номланган бир паллада ўзбек футболида малакали мутахассислардан бири Ҳамиджон Актамов қадрсизланаётганини кўриб очиғи одам ўйланиб қолди.

2023 йил аввалидан янги мавсумда яхшигина шовқин кўтариши кўзда тутилган ва жамоани топ даражага кўтариши кутилган Ҳамиджон Актамовнинг «Сурхон»даги фаолияти катта сўроқ остида қолди. Бу эса кўплаб сурхандарёлик футбол шинавандаларининг ташвишлантириб қўйди. 

Чемпионатимизга интрига, чемпионлик ва медаллар учун курашда рақобат тақдим этиши кутилган қизиқарли «Сурхон» лойиҳаси кутилмаганда барбод бўлиш арафасида.

Жамоани қийин вазиятда қабул қилиб, “Сурхон”ни Суперлигада олиб қолган ва янги мавсумда юқори ўринлар учун курашувчан жамоани тузаётган Ҳамиджон Актамовга нисбатан ноҳақлик қилинмоқда.

Бу нафақат Актамовга, балки кўп минглаб сурхандарёлик футбол ишқибозларига нисбатан ҳам ноҳақлик эмасми?

Навоийда олдидан оққан сувни қадрламагандек, “Сурхон”га ҳам келиб қолиб қисқа фурсатда ўзини ишбилармонлигини кўрсатган менежерни қадрига етмаслик якунда қимматга тушиши тайин.

Неча йиллардан буён жамоа олий лигада фақатгина жон сақлаш учун курашиб келган. Бу йил ниҳоят Ҳамиджон Актамов тузаётган жамоа юқори вазифаларни бажаришга шайланаётганини кўриб, Сурхондарёда ҳам топ жамоа барпо қилинаётганини эшитиб хурсанд юрган мухлисларнинг қувончи узоққа чўзилмади.

“Сурхон” профессионал футбол клуб. Жамоа Тошкентдаги қандайдир Феникс деган болалар мактабидан чиқаётган ва шу ерда ишлаётган болалар футболи мураббийлари учун тажриба майдончаси бўлишига жим қараб туролмаймиз!

Биз мухлислар Ҳамиджон Актамовни ноҳақ бўшатилиб, олдимиздан оқиб турган сувни қадрига етмасак, яна бу нарса Ўзбекистонда инсон қадрланиши керак бўлган 2023 йилда бўлаётгани Ҳамиджон Актамовга нисбатан ноҳақлик.

Ҳамиджон Актамов-ку эртами кеч ўзига бўладиган янги таклифларни қабул қилиб, ўз ишини давом эттириб кетади. “Сурхон”га эса ҳар доим ҳам бундай юқори малакали менежерлар келавермайди. Бизга тажриба ўтагани ва ўзини шахсий лойиҳасини ўз манфаати йўлида “Сурхон” орқали амалга оширишни истайдиган ва хатто лицензияси йўқ мутахассислар пайдо бўлаверади.

Сурхондарё ҳокимияти ва Eriel компанияси раҳбариятидан “Сурхон” жамоасига ҳурмат билан ва профессионал муносабатда бўлишларини сўраб қолардик.

“Сурхон”га Eriel компанияси ҳомийлик қилишни бошлаганда жамоамиз янги даражага кўтарилишини кутгандик. Аксинча қуйига ўша эски даражамиздан ҳам пастроқ қулашни асло кутмагандик!

Бунга эса асло жим қараб туриб бўлмайди!

Сурхондарёлик бир гуруҳ футбол мухлислари номидан


Og'abek SamisovМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

umed rashidov04 James Rodriguez
7 jan 2023
Hamidjon ja kuchli menejermas aslida surxonni ispaniyaliklar tayorlagandi
Ronaldinhoooo
7 jan 2023
Yil nomini nima aloqasi bor
Soccerland777
7 jan 2023
Испаниялик мутахассис ўтган йили бир неча марта нолиб интервью берди... Қачон биз ҳам ўз майдонимизда ўйнарканмиза деб.... Агар шу мутахассисга шароит қилиб беришганда, Сурхон ҳам ўз майдонида ўйнаганида камида 5-6 ўринни оларди.... Мард бўсанглар, Актамовни Қизилқумдаги статистикасини беринглар! Биз ҳам кўрайлик ҳар йили нечанчи ўринни олган экан. Пул йўқ, деб қўлида тилла соат бўйнида тилла занжир
Xaqiyqat
7 jan 2023
Актамов хечнима килмади. Испан жамоада яхши ойинни юлга койганди.
Ulugbek Xolov
7 jan 2023
Surxon rivojlanmoqchi bo'lsa unga yaxshi rahbar kerak. Lekin Aktamov kissovur Qizilqumni tiqadigan joyiga tiqib keyin ketgan ishonilar Aktamov Surxonda 10 yil ishlasayam hech vaqo qilolmaydi faqat o'zi bilan ko'chmanchi futbolchilarni yetaklab yurishi mumkun. Umuman Abramov Aktamov Babayan bularni tuprog'i bir tayyor pulga tayyor o'yinchini o'ynatishni biladi. Ertaga Navbahorda pul tugasa birinchi Babayan ketidan bir yillik shotirlari ipni uzadi. Qarabsizki Navbahor ertagi tamom! Ko'zni ochinglar bizga bunaqa sirk kerakmi ? Akademiyalar rvojlansin har yil chempionatida 30 talab 40 talab yoshlar debyut qilsin. Bugun O'zbek futboliga Aktamovlar Babayanlar Abramovlar emas akademiyalar stadionlar infrastrukturalar va yosh murabbiylar kerak.
Ozod Achilov
7 jan 2023
Қизилқум 2002-2003 йилларда кучли жамоа эди. 2002-йилда бронза олган эди. Мураббий Сергей Шевченко бўлган.
Bek_Real
7 jan 2023
Гирт сафсатадан иборат мактуб экан. Биринчидан, йил номини нима кераги бор эди ёзиб. Иккинчидан, Сурхон якин 10 йилда топ клуб була олмайди, лекин хатда бир неча маротаба топ клуб деб езибди. Учинчидан, бу хат муаллифи Актамовнинг шахсига сигиниб, унга ортикча бахо берган. Аслида Актамов Кизилкумда хам айтарли натижага эришмаган, доим уртамиёна жамоа тузиб келган холос
Yusuf Turayev
7 jan 2023
Tokov kup eilar olimpiyo zaxiralar kolij va paxtakor futbol akadimyasida oqtepa akadimyasida yoshlar bilan ishlagan surxonda fk da Nasaf bunyodkor kabi yoshlarga imkonyat biradigan kamanda qilsa ajab imas Surxonga yosh futbolchilarga Tokovka omat Paxtakorda yaxshi yosh futbolchilar chiqargan
Хамес19
7 jan 2023
Пролигада ўртамиёна клубни сунъий тарзда йўқорига олиб чиқишди. Бу жамоани номи Сурхон холос. Ҳамма ўйинчилар тошкентда яшайди тошкентда ўйнашади. Сурхондарёликларга бунақа жамоа керак деб ўйламайман. Хатниям Актамни бирорта қариндоши ёзган бўлса керак, ҳақиқий жонкуярлар академия қуриш, клуб келажагини яратиш ҳақида қайғурган бўларди.
Intillect 2060
7 jan 2023
Бабаян билан Ахтамов каламушга ўхшаб пул хидини узоқдан билади, кемириб бўлгач суради, ўша жамоаларни бир икки йил талтайтириб қочади. Бюджети зўр бўлган Қизилқум аҳволи нима бўлди.
Кўпроқ кўрсатиш