

37 ёшли англиялик дарвозабон "қизил иблислар" сафида 2020/21 йилги мавсум якунига қадар қоладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Грант МЮ сафига 2018 йилнинг ёзида "Сток Сити" клубидан келиб қўшилганди. Ўшандан буён посбон манчестерликлар сафида фақат бир марта (2019 йилнинг ноябрида Англия лига кубоги доирасидаги баҳсда) майдонга тушди.




