МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади

I.J.I
2 feb 2025
Футболчи "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олганди.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим Лисандро Мартинеснинг жароҳати ҳақида гапирди.

"Менимча, вазият жиддий. У нафақат буюк ўйинчи, балки кийиниш хонасидаги кучли персонаж. Мартинес бу жароҳат қанчалик жиддий эканини ҳис қилди. Футболчилар жиддий нимадир юз берса, буни сезишади. Биз унга ёрдам бериш учун шу ердамиз", -дейди Аморим.

Маълумот учун, Лисандро Мартинес "Кристад Пэлас"га қарши ўйиннинг якунига яқин тиззасидан жароҳат олди. Ҳимоячини майдонда замбилда олиб чиқиб кетишди.


I.J.IМақола муаллифи
Муқова: BBC

Изоҳлар

Jakhongir
2 feb
Katta ehtimol xojsimon payi ketti