МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"

Omonjon To`xtamirzayev
4 feb 2025
Жейми О′Хара "Манчестер Юнайтед" ҳужуми даражасини Чемпионшипга мос деб ҳисоблашини айтди.

Хаюарингиз бор, Маркус Рэшфорд бир неча кун аввал "Астон Вилла"га кўчиб ўтди.

"Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" ва Рубен Аморимни ноқулай ҳолатда қолдириши мумкин.

Мен барчасида Аморимни айбламоқчи эмасман. Унинг қўл остидаги футболчи ўйнашни истамаслиги ва кетмоқчилигини айтса, у нима қила олади? Назаримда, "Манчестер Юнайтед" Рэшфорднинг маошидан қутулмоқчи бўлди. Футболчининг ўзи эса барчасини янгидан бошлаши керак эди.

Кўрамиз, Рэшфорднинг кейинги фаолияти қандай бўларкин, аммо "Манчестер Юнайтед" барибир хато қилди, деб ҳисоблайман. Уларнинг ҳозирги ҳужум чизиғига ҳавас қилиб бўлмайди ва Чемпионшип даражасидан юқори эмас.

Жошуа Зиркзе "Манчестер Юнайтед" либосига лойиқ ўйинчи эмас, Алехандро Гарначо ҳам яхши спорт формасида эмас, Расмус Хойлунд эса тўпурарга ўхшамаяпти, Амад Диалло – жамоадаги ягона ёрқин фигура. Менимча, МЮ ўзининг энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди.

Агарда "Астон Вилла" Рэшфорддан максимал равишда фойдалан олса, "Манчестер Юнайтед" қийин вазиятда қолиб кетиши мумкин", – деди "Тоттенхэм" собиқ ярим ҳимоячиси Жейми О′Хара.


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Қопқоқ: Sky Sports

Изоҳлар

Shahboz4
4 feb
Тўғри гапирибди
Best One
4 feb
Уйнашни хохламаса нима килиш керак чопмаса майдонга тушиб
Liverol Motor Oil
4 feb
Иккита нормалный футболчи олишга МЮга нима тусқинлик қилади хайронман. Оламан деса унча-мунчаси учиб борадиган клуб,лига булса?
Mergen Saparov
4 feb
Ozi M.Yu libosi ham top hujumciga mos libos bolmay koldida...
Mergen Saparov
4 feb
Ozi M.Yu libosi ham top hujumciga mos libos bolmay koldida...