МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди

Omonjon To`xtamirzayev
25 feb 2025
Бу ҳақида "Sky Sports" журналисти Роб Харрис хабар бермоқда.

"Манчестер Юнайтед" раҳбариятининг ҳисоб-китобига кўра, ходимлар учун мўлжалланган тушликни бекор қилиш орқали, клуб 1 млн фунт (тахминан 1,2 млн евро) пул тежаб қолади. 

Маълум қилинишича, "Манчестер Юнайтед" тушликлардан ташқари, клуб яна 200 нафаргача ходимни ишдан бўшатишини мумкин.

Хабар қилинишча, раҳбарият айнан шу йўл билан клубни беш йиллик танаффусдан (клуб 2019 йилдан буён ҳар йилни зарар билан ёпади) кейин яна фойда кўрган жамоалар қаторига қайтармоқчи. Молиявий ҳолатини яхшилаб олгач, клуб эркаклар ва аёллар жамоаси ривожига ва инфратузилмани яхшилашга янада кўпроқ маблағ ажрата олади.

Эслатиб ўтамиз, 26-турдан кейин "қизил иблислар" АПЛ 15-поғонасини эгаллаб туришибди.

Аввалроқ, МЮда ҳатто бурама мих, скотч ва конвертларни тежаш бошланганди.


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Муқова: Sky Sports

Изоҳлар

Шерали Очилов
25 feb
Арабларга сотсанг МЮни курсатади канака фойда куришни америкалик еврий ахмоклар
International
25 feb
Шунча одами тцшлигидан 1,2 млн эконом кигандан кора 80-95 млнлик трансферлардан, 25-30 млнлик йиллик маошлардан эконом киса бомасмикан? Канака молиячила ишлиди бу клубда?
Muzaffar Murodqosimov
25 feb
Man.Yunayted boshqaruvi va siyosatida bo'layotgan o'zgarishlar bn yurtimizdagi ahvol juda o'xshash ekan...Demak Man.Yunaytedda ham katta korrupsiya ishlari avj olgan!
assassin
25 feb
бир тарафдан тугри булиши мумкин чунки МЮ ута катта клубга айланиб керакмас расходлар куп булиб кетган даромад эса аввалгидай эмас шунинг учун узига яраша шароитдан келиб чикиб килятган булиши мумкин
Samar O'ralov
25 feb
Endi murabbiysiz o'ynashni boshlasayam bo'laveradi.Baribir rezultat yo'q