Эслатиб ўтамиз, ўйин давомида футболчи марказий ҳимоя позициясидан бошқа жойда – ўнг қанот ҳимоясида ўйнашга мажбур бўлди, чунки номинал ўнг қанот ҳимоячиси Хесус Навас жароҳат олиб, алмаштирилди.
"Бахтлимиз, аммо бу бошқариладиган ҳис-туйғулар. Вазифанинг ярмини бажардик – ҳали ҳеч нарса ютилмади. Чарчаганимизни ҳозир тушундик. Энди дам олиш ва ғалабани нишонлаш пайти келди. Берлинда кўришгунча", – деди футболчи.
Начо "қизил фурия"нинг бошланғич таркиби аъзоси эмас. У ярим финалда асосий таркибда майдонга тушди, чунки Евро финалида тушиши кутилаётган Даниэль Карвахаль ҳам, Роберт ле Норман ҳам бир вақтнинг ўзида дисквалификация қилинган.
Изоҳлар