

Унда "Наполи" ва "Милан" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Учрашув неаполитанликларнинг 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабаси билан якунланди. Баҳсни Даниэле Довери бошқариб борди.
Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол 79-дақиқада киритилди. Маттео Политано рақиб дарвозасини ишғол қилиб, майдон эгаларига муҳим уч очкони тақдим этди.
А Серия, 31-тур
“Наполи” - “Милан”
Гол: Политано 79.
Ушбу ғалабадан сўнг "Наполи" ўз очколарини 65 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. 63 очкога эга "Милан" эса учинчи поғонага тушди.
Навбатдаги баҳслар:
"Наполи" 12 апрель куни сафарда "Парма" меҳмони бўлади. "Милан" эса 11 апрель куни "Удинезе"ни қабул қилади.



