

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "Ал Насср" 33 ёшли колумбияликка 3,5 млн евро маош билан 2025 йилга қадар шартнома таклиф қилмоқда.
Оспина 2019 йилнинг июлидан бери "Наполи"да ўйнаётганди, дарвозабон итальян жамоасини эркин агент мақомида тарк этди.
Колумбиялик ўтган мавсум неаполликлар сафида 33та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 28та тўп олиб чиқди ва 13та "қуруқ" ўйин ўтказди.



