"Наполи" хавбеки жароҳат олди

Alisher
13 дек 2021
"Наполи" ярим ҳимоячиси Петр Зелиньски "Эмполи"га қарши А Серия 17-тур доирасидаги ўйинда жароҳат олди.

27 ёшли футболчи 22-дақиқада жароҳат олди ва унинг ўрнига Лоренцо Инсинье майдонга туширилди.

Польша терма жамоаси хавбекнинг жароҳати ва тикланиш муддати тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.

Зелиньски жорий мавсум А Серия доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia