

Эртага, 14 сентябрь куни терма жамоа сафидаги "аждарлар" ҳам Туркияда клуб сафига келиб қўшилади. Сўнгра Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа Иорданиянинг Амман шаҳрига йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ОЧЛ 1-тури доирасида 18 сентябрь куни Иорданиянинг "Ал Файсали" клубига қарши майдонга тушади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида, шу куни, "Ал Садд" ўз майдонида "Шаржа"ни қабул қилади.



