Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа мазкур йиғинда бир қатор назорат синов учрашувларини ўтказади.
Championat.asia сайти улардан учтасини аниқлади. "Насаф" Туркиядаги илк назорат ўйинини Грузия кубоги ғолиби — "Сабуртало" жамоасига қарши ўтказади. Ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.
8 февраль куни "аждарлар" Россиянинг "Волгарь" клуби билан ўйнашса, 11 фервалда Босния ва Герцеговинанинг "Сараево" клубига қарши майдонга тушади. Маълумот учун, "Сараево" ўтган мавсум ўз мамлакатида вице-чемпион бўлган ва кубок соҳибига айланган.
Изоҳлар