“Насаф” янги футболчиларини таништирди

Оқил Абдубарноев
7 feb 2024
Бугун Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов номидаги Қашқадарё вилоят академик драма театрида “Насаф” жамоасига тантанали равишда Суперлига-2023 кумуш медаллари топширилди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов сўзга чиқиб, вилоят аҳлини ўтган мавсумда жамоа томонидан қўлга киритилган ютуқлар билан табриклади ҳамда жамоа олдидаги мақсад ва вазифаларни бажариш учун вилоят раҳбарияти ҳар қандай ёрдамни аямаслигини таъкидлаб ўтди.

Сўнгра клуб президенти, “Шўртан газ-кимё мажмуаси” бош директори Шуҳрат Асланов сўзга чиқиб, “Насаф” футбол клуби ўтган мавсумда катта ҳажмдаги ишни амалга оширганини ва жамоа бу билан тўхтаб қолмаслигини қайд этди. Клуб президенти жамоанинг шу даражага етиши учун хизмат қилган барча ишчи-ходимлар, мухлислар, вилоят раҳбарияти ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Жамоа номидан сўзга чиққан бош мураббий Рўзиқул Бердиев йил давомида “Насаф”ни қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди ва янги мавсумда жамоа олдига қўйилаётган мақсад йўлида бирлашиб, вилоятимиз аҳли узоқ кутган чемпионлик учун курашишга ваъда берди.

Шундан сўнг жамоага янги келиб қўшилган Виктор Да Силва, Зоран Марушич, Темур Чогадзе, Игор Голбан, Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдихолиқов ва Зафар Сафаревлар мухлисларга таништирилди.


Оқил АбдубарноевМақола муаллифи
Қопқоқ: "Насаф" матбуот хизмати

Изоҳлар

nasafchempion♡
8 feb 2024
Shu ketishda O‘zbekistondagi eng qimmat klubga aylandik menimcha
shoh2011
8 feb 2024
Ўзбекистонда фақат шу жамоага мухлислик қилса арзийди холос. (Бу албатта шахсий фикрим Андижон).
Bu shunchaki o'yin
8 feb 2024
Hammasi boshidanoq ishonsa bo'ladigan qilib kelishilmasa foydasi yoq!
Odilbek77
7 feb 2024
14-fevral, 19:00. Nasaf vs Al-ayn.
Тўлқин Хайит
7 feb 2024
Бу йил Насафдан умидларимиз катта, миллий чемпионатимизда, ОЧЛ да камандамизга омадлар тилаймиз. Мухлислар ҳамиша сизлар билан.