"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди

Omonjon To`xtamirzayev
6 mar 2025
Суперлига-2025 стартига ҳам оз фурсат қолмоқда.

“Навбаҳор” клуби янги мавсум олдидан Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги "Марказий" стадионида тақдимот маросимини ўтказди, деб хабар берди “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов, секторлар раҳбарлари, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Арифович Саматов бошчилигидаги клубимиз раҳбарияти ва ходимлари, “Марказий” ўйингоҳ ДУК раҳбарияти ҳамда ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби вакиллари ва футболчилари, мухлислар иштирок этишди. 

Маросимда вилоятимиз раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқиб, “Навбаҳор” миллий чемпионатимизга асос солинганидан буён Суперлигамизнинг мунтазам иштирокчиси, ўз номига эга, совриндор жамоалардан бири эканлигини таъкидлаган ҳолда, жамоа янги мавсумга пухта тайёргарлик кўрганлиги, ўқув-машғулот йиғинлари БАА ва Туркияда олиб борилганлиги, у ерда хориж жамоалари билан назорат учрашувлари ўтказилганлигини таъкидлади. 

Шунингдек, вилоятимиз ҳокими “Навбаҳор” таркибига асли наманганлик бўлган ҳамда ёш ва иқтидорли футболчилар жалб этилишганини айтган ҳолда, янги мавсумда “лочинлар”га омад ёр бўлишини тилади. 

Шундан кейин ўтган мавсумда 3-ўринни қўлга киритган “Навбаҳор” мураббийлар штаби аъзолари ва футболчиларга бронза медалларини вилоят раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда сектор раҳбарлари тантанали равишда топширишди. 

Сўнгра, футболчиларга янги мавсум ўйинларида майдонга тушадиган футболкалар топширилди. 


Янги мавсумда Умиджон Эргашев - 1, Шукрон Йўлдошев - 16, Шаҳзод Тоиров - 4, Шерзод Ғуломжонов - 6, Азимжон Аҳмедов - 7, Шоҳмалик Комилов - 8, Забиҳилло Ўринбоев - 9, Шаҳзодбек Убайдуллаев - 10, Пўлатхўжа Холдорхонов – 11, Саидазамат Мирсаидов – 12,  Бенжамин Тейди - 13, Жавоҳир Абдужабборов-15, Русланбек Жиянов - 17, Мирзоҳид Ғофуров – 19, Риан Исломов - 21, Асадбек Жўрабоев - 22, Жаҳонгир Турсунов - 23, Педро Карвальо - 29, Муҳаммадбобур Мўйдинов - 32,Сергей Карпович - 33, Гуедес Гильерме - 36,Алишер Одилов - 37, Комилжон Тожидинов - 55,Аббосжон Ғуломов - 70, Наврўзбек Иминжонов - 71, Игорь Габриэл - 99-рақамлар остида ҳаракат қиладиган бўлди.


"Кейин эса жамоа бош мураббийи Сергей Лушчан ва тажрибали ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров сўзга чиқиб, янги мавсумда ижобий натижаларга эришиш, мухлисларга қувонч улашиш учун барча имкониятларни ишга солишларини таъкидлашди. 
Шунингдек, тадбир давомида жамоанинг мураббийлар штаби аъзолари таништириб ўтилди, мухлислар томонидан вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга миллий либосимиз - тўн ва Чуст дўпписи совға қилинди, мониторда махсус тайёрланган 2024 йилги мавсумнинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Шу тариқа, бугунги тақдимот маросими кўтаринки руҳ ва кайфиятда бўлиб ўтди", - дейилади хабарда. 



Фото: "Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Mardon Eshmonov
6 mar
Навбахор Пахтакор ва НАСАФГА муносиб ракиб бу йил Асосий уринлар учун Курашга Динама Самарканд хам кушилса керак Омад ёр булсин.
Uzbekistan Paxtakor
7 mar
Таркиб зур, боллар хам хурсанд куринвотти, хоким хам хотиржам. Бу яхшилик аломати. Наманганликларнинг бахтига Лушчан ракобатбардош жамоа шакллантирган булсин. Учта жамоа ва Пахтакор яхши таркиб шакллантирди. Барча жамоаларга омад, интригага тула чемпионатни кутиб коламиз. Навбахор, Нефтчи, Насаф ва Пахтакордан ташкари хам чемпионлик ва кубокни ютаман деган жамоалар панада турибди. Бу Косимовнинг ОКМКси.
Ahmadjon.a
6 mar
Омад Навбахор га яхши болаларни олди
Farhod__bek1990
6 mar
Qolgan 2 ta rasmga ham hokim buvani qo'ymabsizlarda)) Bu yil chempionat zo'r o'tsdi
Яхшидур аччик Хакикат
6 mar
Навбаҳорга омад. Биз сенга ишонамиз, фахрли ўринларни эгаллаб Осиё ўйин ларида қатнашиш насиб этсин Навбаҳорим.