"Навбаҳор"нинг БААда ўртоқлик ўйинлари ўтказадиган барча рақиблари маълум

Mirjalol Normatov
30 jan 2025
Аввалроқ хабар берганимиздек, "Навбаҳор" аъзолари бугундан қишки ўқув-машғулот йиғинининг иккинчи босқичини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетишди.

Ушбу йиғин 11 февралга қадар давом этиши  режалаштирилган. 

Унда асосий эътибор ўйин амалиётига қаратилади ва 5 та назорат-синов учрашувлари ўтказилади.

“Лочинлар”нинг БААдаги барча спарринг рақиблари ҳамда ўйинлар саналари маълум бўлди ва қуйидагича кўринишда: 

1 февраль. “ҲНК Вуковар 1991” (Вуковар, Хорватия)

3 февраль. “Родина” (Россия, Москва)

4 февраль. “Урарту” (Ереван,Арманистон) 

6 февраль. “Ченгду” (Ченгду, Хитой)

9 февраль. “Рояль” (Дубай, БАА).

БААдаги машғулотларда футболчиларга куч-қувват, бўлажак назорат-синов баҳсларида эса омад ёр бўлишини тилаймиз.    


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Муқова: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Изоҳлар

CHAQMOQ
31 jan
Фақат ғалаба Навбаҳор.
Zoxidjon
30 jan
Хм ????
Юрген Клоп
30 jan
Биттагина кучлироқ жамоа топибди Урарту яхши жамоа қолганлари савияси паст жамоалар