

Бу ҳақда фарғоналиклар расмий сайти хабар берди.
2018-йилги мавсум олдидан “Пахтакор” футбол клуби билан шартнома тузган Ҳусниддин Ғофуров Тошкент клубидан ижарага олинди. Янги мавсумда Ғофуров ўзининг севимли ва қадрдон жамоаси шарафини ҳимоя қилишда давом этади.
Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Абдужамол Исроилов клуб билан шартномасини узайтирди.
Ўзининг “Қўқон-1912″даги ўйинлари орқали мухлисларга яхши танишган бўлган тажрибали ҳимоячи Жалил Кимсанов фарғоналиклар сафига қўшилди. Мазкур футболчи билан ҳам “Нефтчи” ПФК расман шартнома тузди.
"Нефтчи" матбуот-хизмати



