"Нефтчи" футбол клуби ёшларни, айниқса саломатлиги ночор болаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ибратли ишларни ҳам амалга оширмоқда. Бугун футболчилар ўз раҳбарлари бошчилигида Фарғонадаги ақли заиф болалар мактаб-интернатида бўлиб, уларнинг кўнглини кўтарадиган совға-саломлар ҳадя этишди. Бош мураббий Виталий Левченко болаларни кириб келаётган Наврўз байрами ва Улуғ рамазон ойи билан муборакбод этиб, саломатликни мустаҳкамлаш учун жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланиш лозимлигини таъкидлади", — дейилади клуб хабарида.
"Нефтчи" хайрли ишга қўл урди

Omonjon To`xtamirzayev
18 mar 2025
"Нефтчи"дан ибратли иш.
Изоҳлар