Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди

Iskandarov Abdulaziz
6 feb 2025
Аввалроқ "Сантос" "Ал Ҳилол"дан ҳужумчини ижарага олган эди.

"Сантос"га қайтган Неймар "Ботафого"га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида Габриэл Бонтемпонинг ўрнига майдонга тушди. Футболчи 12 йилдан сўнг ўз клубига қайтди. Бу вақт ичида бразилиялик тўп тепар 2014 йилдан 2017 йилгача "Барселона" либосида, кейинчалик ПСЖ сафида ҳаракат қилди. 2023 йилда у "Ал Ҳилол"га ўтди. 

Маълумот учун, футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади.


Iskandarov AbdulazizМақола муаллифи
Қопқоқ: Чемпионат

Изоҳлар

Гиждувон супер лига сари олга.
6 feb
Жарохат олмаптими ишкилиб.
Tigr
6 feb
Дайди Тўтининг қайтиши!
Suhrob Matchanov
6 feb
Uje motivatsiya yoq bu bolada. MLS ga otgani maqul idi. Bra