Nike Килиан Мбаппе учун ёрқин дизайндаги бутсаларни чиқаради

Sherzod Nurmatov
17 mar 2025
"Footy Headlines"нинг хабар беришича, Nike компанияси 2026 йилнинг биринчи ярмида Килиан Мбаппе учун Mercurial Superfly 10 бутсасини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Маълумотларга кўра, модел Plum Eclipse/Metallic Silver ранг гаммасида бўлади. Техник жиҳатдан бутсалар стандарт Mercurial Superfly 10'нинг барча хусусиятларини сақлаб қолади ва 285 доллардан сотуврга қўйилади.

Шунингдек, таъкидланишича, янги маҳсулот дизайни Nike Mercurial 2025 визуал услубига асосланган бўлиб, унинг сояси Plum Eclipse'даги Nike Dunk Low рангига ўхшайди. 

Nike Zoom Mercurial Superfly 10 Elite FG

Ҳозирча бутсаларнинг расмий суратлари йўқ, бироқ улар 2026 йилнинг биринчи ярмида чиқарилиши кутилмоқда.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: Footy Headlines

Изоҳлар