Нодирбек Абдураззоқов: "Дуо қилиб турсангиз, кейинги босқичга ҳам йўл оламиз"

Mirjalol Normatov
28 may 2023
U-20 Жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасида Исроилга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон термаси футболчиси Нодирбек Абдураззоқов ўз фикрларини билдирди.


- Гватемала устидан қозонилган ғалаба ва плей-офф босқичи билан табриклаймиз. Гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйин қандай ўтди?

- Худога шукур, ютиб олдик. Ўйин биз учун ҳар тарафлама яхши ўтди. Статистика томонлама ҳам, ўйин бобида ҳам чиройли ўйин кўрсатдик.

- Майдонга тушиб, гол урдингиз ва у голдан кейинги эмоциялар зўр чиққанди. Лекин, афсуски, гол офсайд туфайли ВАР ёрдамида бекор қилинди...

- Гол ура олдиму, афсуски, ҳисоблашмади. Голни бизнинг негативчиларимизга, илк навбатда ота-онамга, яқинларимга ва иккинчи навбатда барча негативчиларга бағишламоқчи эдим.

- Ўзбекистон гуруҳ босқичидаги барча учрашувларини Сантяго дел Эстеро шаҳрида ўтказди. Шаҳардан қандай таассуротлар олдингиз?

- Шаҳарга чиқиб айлана олмадик. Чунки бунга вақтимиз ҳам бўлмади. Лекин биз бўлиб турган меҳмонхонадаги инсонлар жуда самимий экан, қўлидан келганча яхшиликлар қилиб, ҳар томонлама ёрдам бериб туришди. Мухлислар эса ҳақиқатдан ҳам футболни тушунадиган мухлислар экан. 

- Ўзбекистон термаси плей-офф босқичида Исроил билан куч синашади. У жамоага қарши тайёргарлик қандай кетмоқда? Жамоада кайфият қанақа?

- Ҳар ўйин олдидан рақибни чуқру ўрганамиз. Жамоадаги кайфият аъло даражада. Барча яхши кайфиятда. Дуо қилиб турсангиз, кейинги босқичга ҳам йўл оламиз.

- Ўзбекистон термасининг потенциали қайси босқичгача етади деб ўйлайсиз?

- Худо хоҳласа, барчасини амалда кўрсатамиз. Барча футболчилар билан бирга энг юқори мақсадларни кўзлаганмиз. 

- Жамоатчиликда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган интервью ҳақида нима дейсиз? Уни қандай қабул қилдингиз?

- Тўғриси, ўша пайтда бунга унчалик аҳамият ҳам бермадим. Аслида футболчилар бундай нарсаларни ўйламаслиги керак деб ўйлайман. Биз майдонда ҳаракат қилишимиз керак. Журналист билан гаплашиб олдик, кейинги сафар саволларга сал хушёрроқ бўлиб олсалар бўлди. Орамизда ҳеч қандай гаплар йўқ. Барчамиз Худонинг бандасимиз, хато қилишга ҳаққимиз бор.

- Исроил билан ўйиндан олдин мухлисларга тилакларингиз.

- Бизга мухлислик қилишда давом этишсин. Менимча, Осиё чемпионатидаги муваффақиятимиз сири ҳам шунда. Ота-оналаримиз, мухлисларимиз доимо дуо қилиб туришди. Барча гап дуода деб ўйлайман. Яхшилаб дуо қилиб турсангиз, барчаси яхши бўлади. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Y A
28 may 2023
Uka hali bir payshanba futbol oʻynamasdan turib negativchilar haqida gapiribsan. Undan koʻra chiroyli futbol oʻynash haqida oʻylagin. Keyin sendanda qulayroq turgan jamoadoshingga pas ber. Futbolni oʻzing uchun emas jamoa uchun oʻyna !
Мирзаев Б
28 may 2023
Купни дуоси кул дейишади келинглар дуо килайлик йигитлар ушбу жахон чемпионатида узокрокка бориб галабалар билан биз мухлисларни хурсанд килишсин
Bavaria.fc...
28 may 2023
Хамма ишни Аббосбек бажариябти булар эса интервью бериш билан овора уйна довдирамай шерикларинга пас бер 17 ракамни юки катта болади
Мирзохон
28 may 2023
Биласанми нима дея дуо қиламан....... Термамиз яҳудларни йирик ҳисобда ютишини, сангаям инсоф кириб жамоавий ўйнашингни тилаб дуо қиламан!!
Intillect 2060
28 may 2023
Э кўп гапирмай ишингни қойил қил, битта Аббос нима қилсин, очиқ дврвозага теполмайсан.