

Ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида биз жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасановга мурожаат қилдик.
- Отабек яхши ҳужумчи, лекин биринчи даврани у асосан захира ўридиғида ўтказибди. Иккинчи даврада унга бошқа жамоалардан қизиқиш борлигини айтиб рухсат сўради. Биз унга жавоб бердик. Қўқон жамоасида ҳеч кимни мажбуран ушлаб турмаймиз. Бизга Қўқон учун ёниб турадиган, майдонда жонини берадиган футболчилар керак – дейди Нўъмон Ҳасанов.


