

Бугунги машғулотларда Шаҳзодбек Нурматов ва Баҳодир Насимов каби янги футболчилар "қалдирғочлар" сафида шуғулланишди. Сербиялик легионер Александр Алемпиевич машғулотни четдан кузатди. Сато Минори якка тартибда шуғулланди.
Бундан ташқари, "Қизилқум" клубига ижарага берилган ёш посбон Дилшод Ҳамроев ҳам "Бунёдкор" таркибида машғулот ўтказди.






