"Обод": Эртага Қозоғистон клуби билан ўйнаймиз

Aslanov Jasurbek
9 янв 2017
Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик олиб бораётган жамоамиз эртага Қозоғистоннинг "Махтаарал" клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушади.
"Обод" майдонида бўлиб ўтадиган баҳс соат 12:00да бошланади. Айтиш керак, мазкур беллашувда кўрикда бўлиб турган футболчилар майдонга тушади. Шу ўйин орқали кўрикдаги футболчилар танлаб олинади. Асосий таркиб ўйинчилари эса, эрталаб машғулотларда иштирок этади.

Бугун "Спорт" телеканалининг "Спорт онлайн" кўрсатуви ходимлари жамоа машғулотларини суратга олди. Суратга олиш жараёнида клуб директори Фарҳод Сафаров, бош мураббий Рауф Инилеев жамоа сардори Дониёр Ҳасанов интервью берди. Қолаверса, ҳимоячилар Сардор Қаҳҳоров ва Ғайрат Умиров "Дўстим ҳақида" кўрсатувининг суратга олиш жараёнида ҳам иштирок этишди.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcobod.uz