Одил Аҳмедов "Пахтакор"да қанча маош олган ёхуд нима учун Ўзбекистонда жамоадан жамоага кўчиб юриш анъанага айланиб қолган?

Sherzod Nurmatov
6 apr 2025
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ сардори, бугунги кунда ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов "90minutuz" подкастида меҳмон бўлди.

Нодирхўжа Юлдашев, Миркомил Мусаев ва Алишер Узоқов муаллифлигидаги кўрсатув тобора оммалашиб, қисқа фурсатда футболга оид подкастлар ичида ўз ўрнига эга бўлиб олди. "90minutuz" бу гал мухлислар талаб ва истакларига биноан яқин ўтмиш юлдузи Одил Аҳмедовни меҳмонга чақирди ва бир қатор саволларга жавоб топди. 

Хусусан, Аҳмедов "Пахтакор"даги маоши қанча бўлганини маълум қилди:

"2010 йил "Пахтакор"дан "Анжи"га кетишдан аввал қанча маош олардим? 1500-2000 доллар атрофида". 

Бунга жавобан Нодирхўжа Юлдашев шу кеча-кундузда оддий клубда захира футболчиси ҳам 1500 долларга ўйнамаётганини очиқлади. Унинг айтишича, ҳатто бюджети кам клублар сирасига кирадиган "Шўртан", "Машъал" каби жамоалар футболчилари 30-40 млн сўм пул олмоқда.  

"Биласизми, биринчи навбатда, бу футбол бизнес деб қаралаётгани билан боғлиқ. Футболда катта пул айланади. Бу ҳолатга мураббийлар ва кучли 4 ёки 5 ликка кириш ёки чемпионликни талаб қиладиган бошлиқлар сабабчи бўляпти. Шундан сўнг мураббийлар тажрибали футболчиларни таркибга жалб қилади ва янги ўсиб келаётган ёшлар бир четда қолиб кетаверади. Номи бор футболчилар Ўзбекистон бўйича айланиб юраверади. Ўша 10 минг долларга ўйнайдиган футболчининг ишини эътибордан четда қолаётган ёш ўйинчи ҳам ундан яхшироқ бажариши мумкин, аммо унга ишонч билдирилмайди. Имкон берилса-ю, ёш футболчи мунтазам яхши ўйнай олмаса, мураббий раҳбарият томонидан жазоланади. Ҳамма ўз ўрнидан қўрқади. Шунинг учун 20-25 нафар футболчи маълум сумма эвазига юртимиз бўйлаб тўп тепиб юради", – деди Аҳмедов.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: Championat.asia

Изоҳлар

M.K.I
6 apr
Bugun abduqor bo’sh ekan Fozilov reklamaga olib ketsangiz bo’ladi vafliga
Faxriddin
6 apr
Одил олган 1500,2000долларни кадри хозирги 5000,6000мингга тугри келади.
Фахриддин Эргашев
6 apr
Бировни ойилиги бизга нима қизиғи бор Пахтакорни нимага иши юришмаяпти хакамларга босим қиладиган акалари йўқми хозир ёки Пахтакор энди қизиқмасми хечкимга шуларни ёзинг жаноб дух етса
Akmal
6 apr
Абдурахмон Фозилов,илтимос спортга умуман аралашменг
TEMUR
6 apr
2010-yilda 1500-2000 oz boʻlmagan