

- Аввало қўқонлик мухлисларни ажойиб ғалаба билан табриклайман. Ўйин борасида нима дейишим мумкин. Бир киши кам бўлиб қолгач, ўйинимизда пасайиш сезилди. Биринчи бўлимда бир қатор вазиятга эга бўлдик. Лекин улардан фойдалана олмадик. Лекин тан олиш керак бугун “Қўқон-1912” жамоаси яхши ўйин кўрсатди. Жамоамиз хусусида айтадиган бўлсак, вазиятни ўзгартириш учун имкониятимиз етарли деб ўйлайман.




