ЎФА майдонида “Grassroots” (Оммавий футбол) фестивали ўтказилди

Narzulla Saydullayev
15 may 2024
Бугун 15 май — ОФКнинг “Оммавий футбол куни” муносабати билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида “Grassroots” (Оммавий футбол) фестивали ўтказилди.

Унда 100 дан зиёд ўғил-қизлар иштирок этишди. Фестивални ўтказишдан кўзланган асосий мақсад футболни оммалаштириш, ёш авлодни ушбу спорт турига кенг жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

Маълумки, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё Футбол Конфедерациясининг нуфузли AFC Grassroots Charter Gold (ОФКнинг Оммавий футбол Хартияси) даражасидаги аъзолари таркибига киритилган.

Дастлаб 2020 йилда “Кумуш” даражадаги аъзоликка маъқуллаган ЎФА 2023 йил декабрида яхши ютуқларни кўрсатиб, “Олтин” даражасига кўтарилган эди.

Бундан ташқари, Республикадаги 1000 дан ортиқ умумтаълим мактабларда ФИФА Football in School (FFIS) дастури бўйича футбол тўгараклари ўтказиб келинмоқда ва 2030 йилга қадар ЎФА томонидан мамлакатимиздаги 10 000 га яқин мактабларнинг барчасида ушбу лойиҳа амалга оширилиши кутилмоқда.

Қайд этиш мумкин, ОФКнинг “Grassroots” футбол фестивали Республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилди ва уларда 1400 нафардан кўпроқ бўлажак футболчилар иштирок этишди.




Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Қопқоқ: ufa.uz

Изоҳлар

Soccer(uz)
15 may 2024
Bu xaqida sal ertaroq maʼlumot berilishi kerakda,o'tib tugagandan keyin tadbir qildik demasdan...