ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди

Sherzod Nurmatov
9 feb 2023
Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида Хорватия футболи фахрийси, ЎФА техник директорлигига номзод Алёша Асанович ва ФИФА техник консультанти Гайоз Дарсадзе билан учрашув бўлиб ўтди.

Футбол кундан кунга ривожланиб бормоқда ва мураббийлик, бошқарув фаолиятлари, хусусан, техник директор лавозими доимий равишда билимларни ошириб бориш, замонавий тенденцияларни кузатиш ҳамда жорий этишни талаб қилади. Суҳбат давомида ана шу масалалар ҳақида сўз борди. 



Академиялардаги таълим ва машғулотлар бевосита техник директорлар назорати остида эканлиги, барча жараёнларни ташкил этишда бу мутахассисларнинг билим ва савияси муҳим эканлиги таъкидланди. ФИФА техник консультанти Гайоз Дарсадзе Ўзбекистонда бу йўналиш бўйича бир қанча лойиҳалар ишга туширилганини айтиб, ФИФА талаблари асосида мутахассисларни тайёрлаш бўйича маълумот бериб ўтди.



Ўз ўрнида, хорватиялик мутахассис Алёша Асанович аввалги ташрифлари давомида бир нечта ҳудудларимизда бўлгани, Ўзбекистонда иқтидорли ва техник жиҳатдан кучли футболчилар кўп эканлигини қайд этди. Бироқ асосий вазифа мураббийларни савиясини янада ошириш, бу борада уларга профессионал ва илмий асосланган таълим беришни янги босқичга олиб чиқиш кераклигини таъкидлади.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар бир қатор йўналишлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар ҳамда олдинда турган режаларни муҳокама қилдилар.



Маълумот учун, Алёша Асанович Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланиб, фаолияти давомида кўплаб номдор жамоалар, хусусан, "Монпелье", "Хайдук", "Вальядолид", "Наполи" ва "Дерби Каунти" каби жамоаларда тўп тепган. Мураббий сифатида Хорватия U-21 ва миллий терма жамоада ишлаган. Техник директор сифатида бир қанча клубларда тажриба тўплаган.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: ЎФА матбуот хизмати

Изоҳлар

SO'G'DIYONA Jizzax
9 feb 2023
Тушунмадим Асанович УФАга техник директорлигига номзод диб тугри укидимми еки адашишганми езишда
Futbol..
9 feb 2023
Yaponiya,Belarusya,Ispaniya,Germanya,Korea,Turkiya,Italiya endi navbat XORVATYAGA keldimi.. xamma bilan xamkorlik qilib memorandum tuzib turorasimi bular.Natijani soʻrasa aravani quruq opqochishadi.Futbol tepasida oʻtirganlardan bosh koʻz boʻyamachilik.Ozlarincha UZB futboli uchun deb JAR solishasan aslida oz manfaatini oʻylab ish qilasan lar.Futbolni xam monopoliya qilishib olgani uchun shu axvol.OʻZBEK bop turib XAQAQAT Dan jon kuydirmesanlari shu Uzbek futboliga..qaerdagi bir XORVAT jon kuydirarmidi.Gapirsen bu oʻzbek futbolida girromlik,tarafkashlik,Xoramxorlik xullas judda koʻp salbiy illatlar bor
Фахриддин Алимарданов
9 feb 2023
Бу хаммаси кузбуямачилик, УФА хам коррупция ботгогига ботган, таниш билиш, 1 навбатда уз манфаати, порахурлик, шунинг учун мундиалга йул йук огайнилар, U16 ни ахволини куринглар 3 та уйинда йирик маглубият, эсиз
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат)
9 feb 2023
Алёша Асановични ЖЧ-98 да таниганман. Ўша мундиалда шериклари Шукер, Бобан ва Билич каби ёрқин ўйинлар кўрсатган эди. Футболчини эшитиб болалик вақтларим эсимга тушди.