ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Narzulla Saydullayev
25 jan 2025
Айни кунларда Фарҳод Нишонов бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Доҳада Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Хитой мезбонлик қиладиган мусобақада жамоамиз гуруҳ босқичида Индонезия, Яман ва Эрон жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ЎФА раҳбарияти ёшлар жамоамиз билан учрашди. Унда жамоа олдида турган ушбу мусобақа ҳақида фикр билдирилар экан, Ўзбекистон турнирнинг амалдаги ғолиби эканлиги, терма жамоа бу гал ҳам мусобақада муносиб иштирок этган ҳолда Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши зарурлиги таъкидланди. Бу борада ассоциацияси томонидан барча шароитлар ташкил этиб берилгани айтилди. Бир жамоа бўлиб, аҳилликда юқори натижа қайд этишларига ишонч билдирилди.

Бу каби мусобақалар сиз учун катта имкониятлар эшикларини очиб, кейинги профессионал фаолиятингизда улкан бурилиш ясаши мумкин. Буни Абдуқодир Ҳусанов мисолида ҳам кўришимиз мумкин. У айнан Осиё кубогидаги ёрқин ўйинлари орқали хорижий клублар эътиборига тушганди, деди Равшан Ирматов.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди. Мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни, шунингдек, футболчиларга юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттириш кўрсатмаси берди.

Маълумот учун, жамоамиз бугун Доҳадаги йиғинни якунлаб Тошкентга йўл олди. 27 январь куни эса мусобақа олдидан сўнгги йиғинни ўтказиш учун Хитойга жўнаб кетади.




Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Муқова: ЎФА матбуот хизмати

Изоҳлар

Музработ
25 jan
Рауф Инелеев хам мураббийми ёки Эрматов билан биргами
Azizjon Turgunov
25 jan
damizzi opsiz Ermatov janoblari.. Xusanov na PFLsiz na UFAsiz bu natijaga erishti bollani ne aldavossan... en avvalo Alloh keyin otasi va unga ishonib sponsirli qigan agentlari bu natijaga opchiqti
Жамшид Jamshid
25 jan
Хусановни тинч ку́йинглар менсилмаган бола у́зимизда энди менсилвоти агар у́ша Беларусьда уйнаганда хеч ким гапирмасди.
Farhod__bek1990
25 jan
Omad