ОКМК илк халқаро йиғин учун БААга жўнаб кетди. Йиғинга 25 нафар футболчи ва матбуот котиби олиб кетилди

Khoja
20 jan 2024
Бўлажак мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ОКМК жамоаси дастлабки хорижий ўқув-машғулот йиғинини Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказади.

Икки ҳафта (20 январь — 3 февраль) давомида Дубай шаҳрида янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўрадиган ОКМК йиғин доирасида тўртта назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган.

ОКМК жамоасининг Дубай йиғинига йўл олган тўлиқ таркиб рўйхати қуйидагича:

Мураббийлар штаби

Бош мураббий: Миржалол Қосимов

Катта мураббий: Александр Волков

Ёрдамчи мураббий: Ҳикмат Эргашев

Фитнесс мураббий: Хайрулла Каримов

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Марат Ахмеров

Мураббий: Даврон Файзиев

Дарвозабонлар мураббийи: Мурод Зуҳуров

Жамоа маъмурлари: Руслан Шаймарданов / Шерзод Юнусов

Шифокор: Ислам Абаев

Массажчилар: Абдулла Ризбоев / Нурбек Жўраев

Оператор: Шерзод Бойиров

Матбуот котиби: Аббос Мавлонов

Футболчилар

Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов, Дилшод Ёқубов, Жавоҳир Илёсов

Ҳимоячилар: Дилшод Аҳмадалиев, Акрамжон Комилов, Сардор Раҳмонов, Ислом Тўхтахўжаев, Авазбек Ўлмасалиев, Элдор Бегимов, Улуғбек Суннатов, Искандар Бусинов, Жаҳонгир Фазилов, Мирзиёд Миродилов

Ярим ҳимоячилар: Хуршид Ғиёсов, Гиорги Папава, Миржамол Қосимов, Ойбек Рустамов, Иракли Руҳадзе, Нодирбек Абдураззоқов, Бахтиёржон Қосимов, Муроджон Тошматов, Мурат Эрматов, Азизбек Баҳромов

Ҳужумчилар: Али Абдураҳмонов, Азизбек Холмуродов


KhojaМақола муаллифи
Қопқоқ: https://t.me/fcokmk

Изоҳлар

Б Х
20 jan 2024
Коровул, Богбон, шоферлар Яна Кимлар колиб кетди БАА дан
Рохатали Туйчиев
20 jan 2024
Миржалол Косимов куринмайди, кетганми
®
20 jan 2024
Маишат авжида буларканда...
Фк Тулуза
20 jan 2024
Футболчиларга самолёта жой колдими?
BoHoSH
20 jan 2024
Shohruh Gadoev va Sardor Mirzaev nega yo'q?