"Олтин тўп"ни Винисиусга Роналдо топшириши керак эди, аммо...

Aslanov Jasurbek
28 oct 2024
"Олтин тўп" сценарийсига кўра, бош совринни Винисиус Жуниорга бразилиялик Роналдо топшириши кўзда тутилган эди.

Олдинроқ, "Олтин тўп"ни "Реал" вингери Вини эмас "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри олиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Ушбу хабар туфайли "Қироллик клуби" вакиллари маросимга бормайдиган бўлишди, бироқ Винисиус ғалаба муносабати билан Парижда байрам режа қилиб қўйган эди.

Маълумотларга кўра, "Олтин тўп"ни "Реал" футболчиси ютганида совринни Мадрид клуби собиқ ҳужумчиси Роналдо топшириши керак эди.

Эълон қилинган янгиликлардан сўнг Роналдо маросимда иштирок этадими, йўқми, маълум эмас.


Aslanov JasurbekМақола муаллифи
Муқова: El Chiringuito

Изоҳлар

Xojakbar Xaitov
28 oct 2024
Кетма кет йолгон хабарлар чикиб йотибди
Bahrombek
28 oct 2024
МАРОСИМНИ КАЙСИ КАНАЛ ОЛИБ БЕРАЯПТИ?
Bahrombek
28 oct 2024
ПРЯМОЙ ТРАНСЛЯЦИЯНИ