Олтита мамлакатда ўйнаган, футболни танлашига Асқар Толибжонов сабабчи бўлган Азиз Ибрагимов бугун 34 ёшга тўлди

Aslanov Jasurbek
21 jul 2020
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда “Сурхон” шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали футболчи Азиз Ибрагимов ўз туғилган кунини нишонламоқда.

34 ёшини қарши олган маҳоратли ярим ҳимоячи вақтида Словакия, Чехия, Хитой, Эрон ва Латвия чемпионатларида ўйнаган. Юрмаланинг “Спартак” клуби таркибида Латвия чемпиони ҳам бўлган. 

Азиз Ибрагимов - 1986 йилнинг 21 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида “Трактор” (Тошкент), “Шўртан” (Ғузор), “Андижон” (Андижон), “Динамо” (Самарқанд), “Бухоро” (Бухоро), “Навбаҳор” Словакиянинг “Слован” (Братислава), Чехиянинг “Богемианс - 1905”, “Баник”, “Богемианс”, Хитойнинг “Циндао”, Эроннинг “Машин Сози”, Латвиянинг “Спартак” (Юрмала) клубларида тўп тепган. У 2007-2011 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

У миллионлар ўйинига кириб келиши ҳақида ўз интервьюларининг бирида шундай деганди.

"8-9 ёшимда футбол билан шуғуллана бошлаганман. Аслида футболчи бўламан деб сира ўйламагандим. Каратэ ва таэквондо спорт турларига қизиқишим баланд эди. Кўпинча Брюс Ли, Жан Клод Ван Дам каби жанг усталари иштирок этган фильмларни севиб томоша қилганман. Футболга кириб келишимга асосий сабабчи Асқар Толибжонов ҳисобланади. Кейинчалик эса тақдир тақозоси билан Бахтиёр Нуралиев жамоасида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганишни давом эттирганман. 

Футбол мен учун ҳамма нарса. 18 ёшимда тиббий кўрикдан ўтганимда, юрагим билан боғлиқ муаммо чиққан. Аниқроғи, шифокорлар юрагим бошқаларнинг юрагига нисбатан каттароқ экани айтишган ва менга бошқа  футбол ўйнаш мумкин эмаслигини уқтиришганида дунё кўзимга қоронғу кўринган. Футболчи бўла олмаслигимни хатто тасаввур ҳам қила олмаганман. Бу худди бир қизни яхши кўриб қолсангизу, оила азоларингиз йўқ дейишганидек гап эди. Шукрки, шунча йилдан буён футбол ўйнаб келаяпман, юрагим ҳеч қандай муаммо чиққани йўқ. Лекин ҳар сафар тиббий кўрикдан ўтганимда юрагим катта эканини доим айтишади. 

Терма жамоадаги энг ёқимли, энг ёмон ва энг чиройли ўйиним... Адашмасам, энг ёқимли ўйин Сингапурга қарши сафардаги баҳс. Ўшанда 7:3 ҳисобида зафар қучгандик. Иккинчи бўлимда майдонга тушиб гол ургандим. Энг чиройли баҳс 2007 йилги Осиё Кубоги доирасида Малайзияни 5:0 ҳисобида ютганимиз бўлган. Бу учрашувда ҳам гол ургандим. Энг ёмон ўйиним эса Ироққа қарши Жанубий Кореядаги ўртоқлик ўйини бўлган. Ўша баҳснинг бошида қўполлигим учун ҳакам менга дарҳол қизил карточка кўрсатганди.",- дейди қаҳрамонимиз. 

Сайтимиз ходимлари номидан Азиз Ибрагимовга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!


Aslanov JasurbekМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Farhod_bek1990
21 jul 2020
Asqar Tolibjonov, Baabayan, Farhod Magamedov, Rustam Akramov futbolimizga foydasi tegmagan lekin futbolimizdan foydani qilgan soxta mutaxasislarimizdan.
Amir Olimhon
21 jul 2020
Аскар толибжонов Ким еди
Nematjon
21 jul 2020
Хабарингиз бор, 20 июль куни спортга ихтисослашган сайтлар ва ОАВда россиялик 63 ёшли мутахассис Алексей Ильич Беленковнинг Наманганнинг “Навбаҳор” клубида бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлагани, бироқ клуб ҳамда Беленков ўртасида 2023 йил 30 ноябрга қадар тузилган шартномани муддатидан аввал бекор қилингани ҳамда клуб ёрдамчи мураббийга шартнома бўйича пулларини тўламаганлиги, натижада мураббийнинг юристлари “Навбаҳор”га 150 минг АҚШ доллари тўлашни ва барча масала ёпилишини маълум қилишганини, аммо клуб бунга эътибор қилмаганлиги учун Алексей Беленков ФИФАга мурожаат қилганлиги, россиялик мутахассиснинг ҳуқуқларини SILA компанияси ҳимоя қилиши, “Навбаҳор” 30 кун ичида Беленковга 520 минг АҚШ доллари (тахминан 5 миллиард 300 миллион сўм) тўлаши шартлиги, акс ҳолда, ФИФА санкциялар қўллаши, булар трансферларни амалга оширишга тақиқ қўйиш, очколар олиб ташлаш ва қуйи лигага тушириб юбориш бўлиши мумкинлиги борасида мақола чоп этилди. Навбаҳор логотипи 2 “Навбаҳор” ПФК россиялик мутахассис Алексей Ильич Беленков масаласига оид мазкур мақола юзасидан раддия билдириб, қуйидагиларни билдиради: Алексей Беленков “Навбаҳор” жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган даврлари, яъни 2019 йилнинг cентябрь ойидан декабрь ойигача бўлган муддат учун клубдан ойлик маошларини тўлиқ олган. Ўтган мавсум якунланганидан сўнг, “Навбаҳор” жамоаси аъзолари мавсумлар оралиғидаги қишки таътилга чиқишади. Шу муносабат билан Алексей Беленков ўз юрти Россияга жўнаб кетганди. Шундан кейин янги йилдан сўнг, “Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Бироқ Алексей Беленков жамоа ихтиёрига етиб келмайди. “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ушбу россиялик мутахассис билан қўнғироқлашиб, жамоага қайтишини таъкидлайди. Лекин Алексей Ильич “Навбаҳор”да фаолият юритмаслигини айтади. Шу кунгача “Навбаҳор” ПФКнинг расмий электрон почтаси манзилига жамоанинг россиялик мутахассисдан қарзи борлиги тўғрисида ҳеч қандай хат жўнатилмаган ва жамоа бу борада огоҳлантирилмаган. Шу боис, “Навбаҳор” ПФК Алексей Беленков борасидаги мақолада билдирилган ушбу мураббийга катта миқдордаги маблағ тўланиши борасидаги фикрларни асоссиз деб ҳисоблайди ва мухлислардан тасдиқланмаган бундай хабарларга ишонмасликни сўрайди. “Навбаҳор” ПФКга оид ҳар қандай расмий хабар ва маълумотлар фақатгина клуб расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилади. “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Fan of UNITEDs
21 jul 2020
Толибжоновни тарбиясини олган бўлса бошқа нарса кутмасак ҳам бўлоради
Одил Каршиев
21 jul 2020
Нимага Машал йук.Чет элдаги саехатлари Машал оркали бошланган эдику