Осиё кубоги-2019. Қирғизларнинг "Турсунбойи". ФОТОМАҚОЛА

Tolibjon Qosimov
12 jan 2019
Кеча Осиё кубоги-2019 2-тури доирасида қўшниларимиз Қирғизистон терма жамоаси Жанубий Кореяга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

"C" гуруҳи вакиллари ўртасидаги учрашувдан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қуйида эса "Ҳазза Бин Зайед"да ўтган беллашувдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз

Учрашувни ёритиш учун келган фотомухбирлар.


Бу эса "Ҳазза Бин Зайед" стадионининг медиа трибунаси, шароитлар аъло даражада.


Жанубий Кореянинг бошланғич таркиби.


Қирғизистоннинг бошланғич таркиби. 1-турдаги қўпол хатосидан сўнг Александр Крестинин асосий дарвозабон Павел Матяш ўрнига ёш кипер Қутман Кадирбековни майдонга туширди.


 

Кеча майдондаги энг машхур футболчи Ку Жа Чол (13-рақам) эди, ўз-ўзидан обьективларимизга энг кўп тушиб қолган ҳам айнан у бўлди.


Суратда Қирғизистоннинг икки нафар махаллийлаштирилган ўйинчилари Даниэль Таго (17) ва Эдгар Бернхард (9).


Бундай кескин тўқнашувлар кўп бўлди.


Қўшниларимизнинг ёш кипери Қутман Кадирбеков кеча яхши таассурот қолдирди.


Бенту шогирдлари гол уришини кутмоқда.


Мана ўша учрашувдаги ягона гол.


Корейс мухлисларнинг қувончи чексиз.


Қирғизистон номдор рақибга қарши бундай қаршилик кўрсатишини кутмаган эдим. Қўшниларимизнинг ўйини жуда ҳам илиқ таассурот қолдирди.


Ўйинни бош ҳаками Ҳамис Муҳаммад Аль-Марри (Қатар) Ж.Корея дарвозасига пенальти белгиламади. Биринчи ҳолатда тўп қўлга тегмаган эди, аммо иккинчи вазиятда тўп корейс футболчисининг қўлига текканди.


Қирғизларнинг "Турсунбойи".


Қирғизистон ўйинчилари сўнгги сонияларгача гол уриш учун ҳаракат қилишди. Аммо, ўзлари яратган имкониятлардан фойдалана олишмади.


Ажойиб ва томошабоп ўйин учун ҳар икки жамоага тасанно.


Жанубий Кореянинг "JTBC" телеканали бошловчиси ўйиндан кейин тўғридан-тўғри эфирга чиқиш арафасида. Дарвоқе, айнан мана шу каналда Ж.Кореянинг собиқ бош мураббийи Таэ Йонг Шин ҳам ишламоқда. У билан "Ҳазза Бин Зайед" медиа марказида уюштирган суҳбатимизни кеча чоп этган эдик.


Қирғизистон - Жанубий Корея учрашувидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Толибжон Қосимов

Аль Айн, БАА


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

yangi real
12 jan 2019
Киргизистон давлат номини узгартирибди, укидаларингми, бунга хали хеч ким эътибор бермабти, хамма жойда киргизистон деятиларку аслида Киргиз Республикаси бупти
Zhandoc
12 jan 2019
Кошни Туркиманстон осиёни биринчи ракамли Японлар билан яхши ойнади, кошни Киргизстон кучли Корейслар билан ало даражада топ тепти. Энди навбат Озбекларга Япон 1:1 Узб Ман шу хисобдан жуда ва жуда хурсандман!!! Конгирот дан Узб мухлиси
Surxon №1
12 jan 2019
Кушниларимизга кейинги уйинда омад тилайман! Албатта 3 урин олиб гурухдан чикасизлар
Pele-2017
12 jan 2019
Респект киргизларга
JALOLADDİN
12 jan 2019
Қирғизларам яхши уйнади кеча бу йил кучсиз жамони УЗИ йук