Осиёда 2024/2025-йилги футбол мавсумдан бошлаб янги мусобақалар ўтказилади

Omonjon To`xtamirzayev
14 aug 2023
Бугун Осиё Футбол Конфедерацияси Ижроия қўмитасининг 2-йиғилиши ўтказилди.

Унда ОФК Ижроия Қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳам иштирок этди. Кун тартибидан клублар ўртасидаги учта янги мусобақалар номини эълон қилиш, иштирокчи жамоаларни молиялаштиришни сезиларли даражада ошириш, шунингдек, аёллар ўртасидаги Осиё чемпионлар лигасини мусобақасини жорий этиш масаласи кўриб чиқилди.

 

Расмий хабарда  ушбу йиғилишда Осиё футболи учун янги давр бошланаётганлиги эътироф этилди. Жами 76 та клубни қамраб олувчи янги мусобақалар 2024/2025-йилги футбол мавсумдан бошлаб ўтказилиши маълум қилинди. Ушбу мусобақалар қуйидагилар:

1. ОФК Элита Чемпионлар Лигаси — (Жами 24 та клуб иштирок этиши кўзда тутилмоқда);

2. ОФК Чемпионлар Лигаси 2 — (Жами 32 та клуб иштирок этиши кўзда тутилмоқда);

3. ОФК Чақирув Лигаси (АФC Чалленге Леагуе) — (Жами 20 та клуб иштирок этиши кўзда тутилмоқда).

Қайд этилишича, ОФК Элита Чемпионлар Лигаси ғолиблари жами 12 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофотланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, ОФК томонидан 2021 ва 2022-йилларда аёллар клублари ўртасида иккита синов тариқасидаги Осиё чемпионати муваффақиятли ташкил этилди, учинчиси шу йил охирида ўтказилиши режалаштирилган.

ОФК Президенти Шайх Салмон аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси мусобақаси ҳақида тўхталиб, аёлларнинг иқтидорини намойиш этиш учун платформа яратиш — ташкилот стратегиясига мос келадиган муҳим қадамлигини ва бу мусобақа Осиё футболида аёлларнинг имкониятларини кенгайтириб, аёллар ўйинининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Йиғилиш давомида шунингдек, ОФК Тиббиёт қўмитаси, ОФК Ҳакамлар қўмитаси, ОФК Молия қўмитаси ва ОФК ҳуқуқ қўмитасининг яқинда қабул қилинган қарорлари ОФК Ижроия қўмитаси томонидан ратификация қилинди.


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Қопқоқ: ufa.uz

Изоҳлар

Bek_0885
14 aug 2023
Ola undan koʻra OChLni bitta qilib ol. Gʻarbiy va sharqiy qilmay. Oʻzi bitta qitʼa 2ta mintaqa.
Боис Саидханов
14 aug 2023
Саудия учун мулжалланган турнирлар
Husniddin Bobojonov
14 aug 2023
Ажойиб. Элита ЧЛга учун Саудиядга 10та урин берилса керак
Burhonbek Abdumo'minov
14 aug 2023
Ahmoqona turnirlar hammasi
Meliboyev Hosilbek ✳️
14 aug 2023
Kotiga tiqadi ekanda bular osiyoni dalboyoblar shuncha puling kop bosa garb sharq ni bitta qil ochlda aviaqatnovlarni qoplab ber bitta qilib ikkovini. Shunda qiziq boladi Ochl e kallenga skeylar