

Учрашув 17:00 да "Жар" стадионида старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Ислом Исмоилов шогирдлари ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида Панама, Парагвай ва Ирландия ўсмирлар термасига қарши майдонга тушади.




