

"Mashnasporte" нашрининг ёзишича, унга "Динамо Мх" ва "Рубин"дан вариантлар бор.
Футболчи Эрон мамлакатидаги сиёсий ҳолат сабабли "Персеполис" хўжайинларидан шартномани бекор қилишни сўраган. Бироқ клуб унга рад жавобини берган. "Персеполис"га эса трансферлар ойнаси очилганда уни исталган чемпионатга ижарага бериш таклифини йўллашган.
РПЛда 26 июль куни трансфер ойнаси очилади.
Махачкаланинг "Динамо" жамоаси бош мураббийи Вадим Евсеев Ўруновга бегона эмас. Улар биргаликда "Уфа"да ишлашган. "Рубин"да эса энди имкониятлар паст. Чунки у ердаги футболчининг яхши таниши бўлган Рашид Раҳимов жамоани тарк этган. Шу сабабли энди Остон Ўрунов энг камида ёзгача индивидуал тарзда шуғулланиб туради.
Олдинроқ Ўруновга "Андижон" томонидан таклиф борлиги айтилганди. Жамоа устози Самвел Бабаян агарда имконият бўлса, футболчини таркибга қўшиб олишини маълум ҳам қилганди.
Ўрунов ушбу мавсумда "Персеполис" таркибида 21 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 2 ассист қайд этди.



