Озарбайжон. Раҳмоналиевнинг "Сабаҳ" жамоаси "Араз"ни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
7 апр 2026
Озарбайжон Премьер-лигасининг 26-тури доирасида ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев тўп тепадиган "Сабаҳ Баку" клуби сафарда "Араз" меҳмони бўлди.

Голларга бой кечган баҳсда меҳмонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

"Араз" – "Сабаҳ Баку" 2:4

Голлар: Сантос, 7 (1:0), Симич, 13 (1:1), Кейта, 26 (2:1), Микелс, 37-пен (2:2), Микелс, 63 (2:3), Паррис, 81 (2:4).

"Сабаҳ" сафида ҳаракат қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Умарали Раҳмоналиев ушбу учрашувни асосий таркибда бошлади ва баҳсда тўлиқ иштирок этди.

Озарбайжон Premier League 2025/2026. Жадвал.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia