Озарбайжон. "Сабаҳ" кучли рақиб билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиевдан дубль!

Озарбайжон Кубогининг ярим финали дастлабки учрашуви доирасида "Қорабоғ" ҳамда "Сабаҳ" жамоалари ўзаро куч синашишди.

Унда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди.

Эътиборли томони шундаки, меҳмонлар таркибидаги икки гол муаллифи Умарали Раҳмоналиев бўлди.

"Қорабоғ" - "Сабаҳ" 2:2
Голлар:
Кади (29, 60) - Умарали Раҳмоналиев (23, 65-пен).

Томонларнинг жавоб ўйини 22 апрель куни ўтказилади.

photo_2026-04-03_23-06-34.jpg


Манба: championat.asia