Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?

Оқил Абдубарноев
28 фев 2025
Бир неча кун илгари Ўзбекистон кубогининг 2025 йилги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Шунингдек, турнирнинг финал учрашувига мезбонлик қиладиган стадион аниқланди. Қуръага кўра, мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини Андижон шаҳрида ўтказилади. Шу муносабат билан аввалгит йиллардаги Ўзбекистон кубоги финалларини ёдга оламиз.