Хусусан, "Хоразм ФА" "Тошкент ВФА"га қарши баҳс юритиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, "Лочин" 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди ва пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозонди.
Ўзбекистон Кубоги. Саралаш босқичи
ТОШКEНТ ВФА – ХОРАЗМ ФА 1:3
Голлар: Ўткирбек Комилов, 50 (0-1), Акобир Абдуллажонов, 61 (1-1), Асадбек Кўкламов, 75 (1-2), Асадбек Кўкламов, 81 (1-3)
ДЎСТЛИК – ЛОЧИН 2:2 (пенальтилар серияси – 0:3)
Голлар: Саидмурод Каримов, 10 (1:0), Давронбек Сулаймонов, 40 (2:0), Аслиддин Турсунпўлатов, 59 (2:1), Шахзод Абдуваитов, 90+4 (2:2)
Шундай қилиб, "Хоразм ФА" "А" гуруҳида "Арал", "Сўғдиёна" ва "Сементчи" жамоаларига қарши ўйнайдиган бўлди. Қарши давлат университетининг "Лочин" жамоаси эса Суперлига вакиллари "Андижон", "Сурхон" ва "Динамо" клублари билан беллашади.
Изоҳлар