Ўзбекистон МТЖ эртага оқ формада ўйнайди

Tolibjon Qosimov
13 ноя 2019
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасидаги навбатдаги учрашувини Саудия Арабистонига қарши ўтказади.

14 ноябрь куни "Пахтакор" стадионида ўтадиган учрашувда миллий жамоамиз оқ-кўк рангли спорт формасида майдонга тушади. Дарвозабонимиз эса қора рангли спорт либоси кияди.
Саудиялик футболчилар яшил формаларда ҳаракат қилишади. Рақиб жамоа посбони сариқ рангдаги либосни кияди.


Учрашув эртага 17:00да бошланади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати