Ўзбекистон МТЖ Гонконгга қарши баҳсда қандай рангдаги либосдан фойдаланади?

Tolibjon Qosimov
20 mar 2024
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 21 март куни ЖЧ-2026 ва Осиё Кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасида Гонконг терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Бугун ана шу баҳс олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Эртанги баҳсда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилади.

Учрашувни кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Ким Во Сунг, унга қанотларда ҳамюртлари Жанг Жон Пил ва Канг Донг Ҳо ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Ким Да Ёнг ишлайди.


Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага Тошкент вақти билан соат 17:00 да "Монг Кок" стадионида старт олади.


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Муқова: ЎФА матбуот хизмати

Изоҳлар

SHAHZOD
20 mar 2024
Ишкилиб эрта майдондаги яшил либосни ичида Уткир булмасин. Бошка футболчиларни мехнатини хавога совуради жиннича гол утказворишлар билан. Нематов или у варатарни синаб куриш керак. Хар холда Гонконг билан уйинда буни имкони бор. Жамоамизга эса омад.
temur turabekov
20 mar 2024
омад
Gayrat Xolmurodov
20 mar 2024
Майдон сунийми дейман
Soccerland777
20 mar 2024
50.000 минглик стадиони бор... Чье та Ўзбекистонни менсимабди. Раз кореялик ҳакамни қўйибдими, бизам қиргиз ёки тожик хакам талаб қилишимиз керак! Қачонгача устимиздан кулади бу ОФК? Саудияга борсанг, хакам Бахрайндан. Гонконгга борсанг, хакам Кореядан (( Эрматов! Бир нима денг.. инглизча биласку))
Kamoliddin Inamov
20 mar 2024
OMAD BOLLAGA