Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг ярим финалдаги рақиби маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
14 apr 2025
Айни дамда Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё Кубоги ўтказилмоқда.

Чорак финалда БААни таслим қилган ўзбекистонлик ўсмирлар бугун навбатдаги рақиби номини билиб олишди. Индонезияни 6:0 ҳисобида мағлуб этган КХДР терма жамоаси ярим финалда Ўзбекистон U-17 терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Баҳс 17 апрель куни Қирол Фаҳд стадионида бўлиб ўтади.



Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ўсмирлар "А" гуруҳида барча рақибларини таслим қилиб, биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиққан эди.


Aslanov JasurbekМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Asqar Valiyev
14 apr
Hudohohlasa Shu Futbalislarimiz Osiyo Chempioni bolishsin
Samcity
14 apr
6:0?
Пахтакорим
14 apr
6:0ми ёки 2:0?
Zohidjon Usarov
14 apr
Уйин томонлама карислар бизникилар билан тенг кучли экан.
Баходиржон 1912
14 apr
Инданезияни ўйинчи нол экан