Ўзбекистон рақиби Мисрнинг Олимпиада учун қайдномаси маълум

Sherzod Nurmatov
5 jul 2024
Барча жамоаларга 3 нафар ёши катта футболчиларни чақиришга рухсат этилган, аммо клубларнинг рад жавобини эшитган бош мураббий Рожерио Микале 2 ўйинчи номзодида тўхтади.

Булар — "Арсенал" хавбеки Муҳаммад Эль-Ненни ҳамда "Земалек" ярим ҳимоячиси Аҳмад "Зизо" Саид.

"Ливерпуль" юлдузи Муҳаммад Салоҳ, "Трабзонспор" ҳужумчиси Маҳмуд "Трезеге" Ҳасан, "Франкфурт" форварди Омар Мармуш ва "Нант" вакили Мустафо Муҳаммад номзодлар қаторида эди, бироқ уларнинг клублари рухсат беришмади. Шунингдек, Микале "Ал Аҳли" аъзолари – Муҳаммад Аблидмоним, Имом Ашур ва "Пирамидс" ҳужумчиси Мустафо Фатхини жалб қилмоқчи эди, аммо уларнинг клубларидан ҳам рад жавоби келди, сабаби улар Миср лигасида титул учун курашишмоқда.

Дарвозабонлар: Ҳамза Алаа, Али Ал Жабри, Муҳаммад Сиҳа;

Ҳимоячилар: Карим Ал Дабиис, Ҳоссам Абдилмажид, Аҳмад Саид Абдилнаби, Муҳаммад Ҳамди, Муҳаммад Тариқ, Аҳмад Эид, Муҳаммад Мағреби, Омар Фаед;

Ярим ҳимоячилар: Муҳаммад Эль-Ненни, Аҳмад Саид Зизо, Аҳмад Набил Кока, Муҳаммад Шиҳата, Зиёд Камол, Иброҳим Одил, Маҳмуд Сабир, Аҳмад Атиф, Мустафо Саад;

Ҳужумчилар: Билол Мазҳар, Усама Файсал.



Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августга қадар ўтказилади, футбол мусобақаси 24 июлдан старт олади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср билан 27 июнь куни 2-тур доирасида тўқнаш келади.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: english.ahram.org.eg

Изоҳлар

Security Business
5 jul 2024
27-iyunda 2-tur bo'ladi deyaptimi bu chalasavodlar
Abdulaziz Jumayev
5 jul 2024
Шунча легионери киритилмабди, койил!!! Биз деярли хамма юлдузларимизни йигиб олдик. Хеч ким колиб кетмади. Агар шу таркиб билан хам ютолмасак Миср ëшларини..... билмадим
Abdulaziz Jumayev
5 jul 2024
Шунча легионери киритилмабди, койил!!! Биз деярли хамма юлдузларимизни йигиб олдик. Хеч ким колиб кетмади. Агар шу таркиб билан хам ютолмасак Миср ëшларини..... билмадим
Азим Исмаилов
5 jul 2024
2 та еши котта кимлар????
Азим Исмаилов
5 jul 2024
2 та еши котта кимлар????