

Ўзбекистон 2:2 Қирғиз Республикаси
Голлар: Фарзод Собиржонов (дубль)
Асосий таркиб: 13.Ботир Бахтиёров, 3.Илҳом Мирзаев, 4.Камрон Қаҳрамонов (с), 6.Абдуллоҳ Бахтиёров, 9.Мустафо Аҳматиллаев, 10.Фарзод Собиржонов, 11.Миржаҳон Мирзоҳидов, 12.Даминжон Мухторжонов, 14.Қаҳҳор Сиддиқов, 22.Ҳасанбой Баҳромов, 23.Абдулазиз Алиназаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Эрназаров, Қудратов, Айзаттулов, Фармонов, Маъруфов, Реимов.
Захира: Тараев, Фарҳодов, Абдураимов, Соломин.



Маълумот учун, Ўзбекистон U-15 терма жамоаси “Talents cup” мусобақасида бир мағлубият ва икки ўйинда дуранг ўйнаб, тўртинчи ўринни эгаллади. Қозоғистон 6 очко билан биринчи ўринни қўлга киритди, Тожикистон 4 очко билан иккинчи, Қирғиз Республикаси эса худди шунча очко билан учинчи поғонанини банд этди.
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Фарзод Собиржонов ушбу ўртоқлик турнирида “Энг яхши ярим ҳимоячи” сифатида эътироф этилди.



