Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Хорватиядаги турнирда илк ғалабасини қўлга киритди

Оқил Абдубарноев
13 may 2022
Хорватияда ўтказилаётган "Влатко Маркович" халқаро турнирида иштирок этаётган Ўзбекистон U-15 терма жамоаси мусобақадаги учинчи ўйинида Черногорияни мағлуб этди.

Зайниддин Тожиев шогирдлари дастлабки икки учрашувда Хорватия ва Ирландия терма жамоаларидан қақшатқич мағлубият қабул қилиб олганди. Навбатдаги рақиб Черногория терма жамоаси бўлди ҳамда Муслимбек Ҳабибуллаев томонидан киритилган гол эвазига ўзбекистонликлар ғалабани тантана қилди.

Ўзбекистон - Черногория 1:0

Гол: Муслимбек Ҳабибуллаев, 63 (1:0).

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси: Оятилло Акрамов, Шораҳим Шораҳмедов, Риҳсибой Абдуҳакимов, Диёр Эрманов, Қувончбек Абраев, Шаҳобиддин Пўлатов, Муслимбек Ҳабибуллаев, Саддам Аҳмадов, Шоҳжаҳон Юнусов, Ферузбек Олимов, Улуғбек Маратов


Оқил АбдубарноевМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

San-Siro 2020
13 may 2022
Боларкану!
Azizjon Abrorov
13 may 2022
Бу йошда натижа керемас факат уз устида ишлаш керак кейин тактик томондан укиш керак
Davronbek Beshariq
13 may 2022
Хааа буларкану мана... агар хаммаси талантли боллар борганда эди...
Davronbek Beshariq
13 may 2022
Хааа буларкану мана... агар хаммаси талантли боллар борганда эди...
Davronbek Beshariq
13 may 2022
Хааа буларкану мана... агар хаммаси талантли боллар борганда эди...