Ўзбекистон U-17 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади

Sherzod Nurmatov
28 jan 2025
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубоги-2025 турнирида иштирок этади.

2025 йилги Осиё Кубоги финал қисмига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубоги-2025 халқаро турнирида ўйнайди.

16-21 февраль кунлари Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган турнирда 8 та жамоа иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси "A" гуруҳида мезбон Беларусь, Озарбайжон ва Бразилиянинг "Blockchain Sports" академияси билан тўқнаш келади.

Ривожланиш Кубоги-2025 халқаро турнири

"A" гуруҳи

Беларусь

Ўзбекистон

Озарбайжон

"Blockchain Sports" академияси (Бразилия)


"B" гуруҳи

Россия

Тожикистон

Эрон

Қозоғистон


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: Championat.asia

Изоҳлар